Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Ахборот ресурс марказида “24 март- Жаҳон силга қарши кураш куни” га бағишлаб 2015 йил 23 март куни семинар-тренинг ўтказилди.
Обод турмуш - жамият пойдевори
Тадбирда Юқумли касалликлар, тери-таносил ва микробиология кафедраси мудири О.Садуллаев сил касаллиги жаҳон бўйича энг долзарб масалаларидан бири эканлиги, силнинг қандай юқиши, уни ўз вақтида даволаш чоралари кўриш жуда муҳимлиги тўғрисида гапирди.
Кафедра доценти Б.Самандарова Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган давлат дастурларида беморларга бериладиган тавсиялар, ҳозирда сил касаллигини даволашда ДОТС стратегиясини қўллаш тавсия этилгани, ДОТС силга чалинган беморни даволаш курси давомида зарур дори-дармонлар билан бепул таъминлашини, шунингдек, даволаш жараёни жиддий назорат остида бўлиши ҳақида гапирди.
Ш.Алимов “Роберт Кох”, С.Рахимова “Сил касаллиги-нинг морфологияси”, С.Мингбоев “Сил қандай юқади?”, Ш.Отабоева “Сил касаллигининг патогенези”, С.Қаландарова “Сил касаллигида иммунитет”, С.Халимов “Туберкулёз билан касалланган беморларни текшириш усул-лари”, С.Қурамбаев “Сил касаллигининг даволаш ишлари” каби мавзуларда талабалар тақдимот қилдилар.
— Киши мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина чинакам бахтли яшаши, бунинг учун ҳар биримиз соғлиғимизни асрашимиз лозимлиги, юқумли касалликларнинг олдини олиш зарурлиги ҳамда ҳар доим соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак,-дейди музокараларда сўзга чиққан АРМ директори Ш.Султанова.
Семинар-тренингда талабалар билим кўникмаларини шакллантириб боришида сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари амалдаги қонунчиликка биноан бепул эканлиги, сил бошқаларга юқмаслиги учун нималарга аҳамият бериш зарурлиги, силга чалинган беморлар сил батериялари ўта яшовчанлиги сабабли даволанишни тўхтатмасдан шикофкорларнинг кўрсатмаларига мувофиқ амал қилиш лозимлиги, сил белгилари пайдо бўлганда нима қилиш кераклиги ва кимларга мурожаат қилиш керак каби маълумотларга эга бўлдилар.
Семинар-тренинг қизғин бахс ва мунозаралар остида ўтди.